Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель-май ойларида ДТМ томонидан академик лицейларнинг 2021/2022 ўқув йили битирувчиларидан икки босқичдан иборат саралаш имтиҳонлари ўтказилди.
Унда иштирок этиш учун махсус электрон платформадан рўйхатдан ўтиб, имтиҳонда қатнашган 4065 нафар академик лицей ўқувчиларидан 1 226 нафари В2 сертификатига эга бўлишди. Ушбу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан икки баробарга ортган.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан ушбу сертификатга эга бўлган академик лицей ўқувчилари (абитуриентлар)га ОТМга ўқишга киришда белгиланган имтиёз, яъни ушбу фандан имтиҳонсиз максимал балл берилади, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий телеграм саҳифасида.