Эндиликда Ўзбекистон таълим тизимида ҳам 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 1-6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий (SCIENCE ) фанлар жорий этилади.

Табиий (SCIENCE ) фанлар айни вақтда ўқитиб келинаётган 1-2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3-4-синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7-синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.

Табиий (SCIENCE ) фанларнинг афзалликлари ва аҳамияти шундан иборатки, фан орқали ўқувчи оламнинг яхлит, ажралмас, бир бутунлигини англайди, илмий дунёқараши шаклланади, тадқиқотчилик кўникмалари ривожланади. Натижада PISA, TIMSS каби халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этиш имконияти кенгаяди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан Табиий (SCIENCE ) фанлар бўйича Миллий ўқув дастури лойиҳаси яратилиб муҳокама қўйилди.