Унга кўра:

2020 йил 1 августдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасида чипталарни сотиш блокчейн технологияси асосида Билет операциялари ягона электрон тизими (БОЯЭТ) орқали амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари биринчи навбатда маданият объектларига олиб борадиган йўлларда туристик ахборот-ишора белгиларини ўрнатилишини таъминлайди;

маданият объектларнинг маъмурияти объект ҳудудида жойлашган санитария-гигиена шохобчаларининг бепул фаолият кўрсатишини ва уларга олиб борадиган белгилар ўрнатилишини таъминлайди.