Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва хавф-хатарларни муҳокама қиладилар.