Эндиликда маҳаллада оммавий спорт натижадорлиги фақат қамров билан эмас, балки аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига ҳам қараб баҳоланади.
Ҳар бир вилоятдаги биттадан туманда «саломатлик баланси» шакллантирилади. Спорт вазири А.Икрамов, Маҳаллалар уюшмаси раиси К.Куранбаев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёевага спорт билан фаол шуғулланувчи аҳоли орасидан «соғлом ҳаёт волонтёрлари» корпуси шакллантириш топширилди.
Улар маҳаллаларда спорт ва соғлом турмуш тамойилларини тарғиб қилади. Ҳар бир тумандаги ушбу тизимда энг намунали бўлган 10 тадан маҳаллага бепул спорт формаси ва анжомларини бериш йўлга қўйилади.
Дунёда махсус жиҳоз ва инфратузилма талаб қилмайдиган интенсив спорт машғулотлари, яъни кросс-фит оммалашаётгани таъкидланди. 1 майгача барча мактаб ва техникумларда кросс-фит бўйича тўгараклар ташкил қилиши топширилди. Келгуси йилдан кросс-фит «Беш ташаббус» тизимига киритилади.