Ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан шубҳа остига олинган шахс тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) тилладан тайёрланган 5,95 грамм оғирликдаги 1 дона узукни ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқарога тегишли савдо шохобчаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 кг.дан зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилувчи 1 кг.дан зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.