Президентимизнинг 2026 йил 28 августдаги ПФ–175-сон Фармонига мувофиқ, 1 ноябрдан бошлаб ЭҲНАТ ва ТГНҲАТга уланган, масофадан ўчириш ва ёқиш имкониятига эга ҳисоблагичлари мавжуд тадбиркорлик субъектлари ойлик электр энергияси ва табиий газ истеъмоли қийматининг 15 фоизини олдиндан тўлайди. Бунда охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаганлар мустасно. Қолган тўловлар ой давомида қисмларга бўлиб амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур тадбиркорлар учун электр энергияси ва табиий газ сарфи бўйича ёзма ҳисоботларни таъминот корхоналарига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. Электр энергияси ва газ таъминоти бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади, уларни қоғоз шаклида расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
Янги тартиб тадбиркорларнинг айланма маблағларидан самарали фойдаланиш, ортиқча маъмурий жараёнларни қисқартириш ва бизнес фаолиятини янада қулай ташкил этишга хизмат қилади.