Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир ташкил қилиниб, соҳа фидойилари учун байрам дастурхони ёйилди. Унда нуроний устозлар, профессор ўқитувчилар ва бир қатор соҳа фидойилари қатнашди.
Тадбирда университет ректори Aхмет Реймов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нурсултан Каюповлар сўзга чиқиб, ёш авлоднинг маънавий дунёси бой, юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлиб улғайишида фидокорона меҳнат қилиб келаётган фидойи касб эгалари бўлган азиз устозларни байрам билан муборакбод этди.
Олий таълим соҳасида фаолият олиб бориб, ёш авлоднинг сифатли билим олишида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан намуна бўлиб келаётган, соҳанинг ривожланиши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган бир қатор соҳа фидойиларига «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Ҳақиқатан ҳам, биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни, чет тилларини пухта эгаллаб, келажакка улкан умид ва ишонч билан қадам қўяётган, келажагимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган фарзандларимизнинг камолида устозларимизнинг чексиз ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлашимиз лозим.
Тадбир университет талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.