Учрашув доирасида мактабгача таълим тизимига инновациялар, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, таклифи илгари сурилди.
"Edu Link" Корея дастури ўзбек томонига беғараз тақдим этилади. Дастурни амалга оширишга қаратилган инвестицияларнинг умумий миқдори 500 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Ушбу мобил дастур Ўзбекистон шароитига мослаштирилади, қизиқарлиси шундаки, мобил илова мактабгача таълим билан болаларни кенгроқ қамровини оширади, шунингдек, иловада анимацион видеолар , 3-7 ёшли болажонларни чет тиллари (инглиз, рус ва корейс тиллари) ва математикани ўргатиш учун қўшимча шароит ва имкониятлар яратади.
Мультимедиа мазмунидаги дастурларни Корея томони ўз ҳисобидан доимий равишда янгилаб бориш режалаштирилган.
Тавсия этилган мобил илованинг ўзига хослиги, педагог тарбиячиларни малакасини оширишга қаратилган, шунингдек, ота-оналарни мактабгача таълим тизимидаги ўқув жараёнига жалб қилишга қаратилган.
Музокаралар натижасида томонлар Ҳамкорлик Меморандумини имзолашга эришдилар. Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар лойиҳани соҳага тадбиқ этиш келишилди.