12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар дастлаб Жиззах ва Сирдарё вилоятларига етиб боради. Янги ўқув йили бошлангунига қадар мазкур совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.