Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топшириш мумкин.

Талаблар:

Ариза берувчи ва/ёки кафилнинг ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — энг кам иш ҳақининг 2,7 бараваридан (3,118 миллион сўм) 8 бараваригача (9,24 миллион сўм);
  • Тошкент шаҳри — энг кам иш ҳақининг 2,7 бараваридан (3,12 миллион сўм) 9,2 бараваригача (10,63 миллион сўмгача).

Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги лозим.

Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.

Эслатма: Субсидия олиш учун ариза берувчининг ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаган бўлиши лозим. 

Субсидия олишга ариза қолдириш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш лозим:

  • давлат хизматлари марказларига.
  • my.gov.uz портали орқали онлайн.

Дастлабки тўловни қоплаш учун субсидиялар ва фоизларнинг бир қисми Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан беш иш куни ичида тўланади. Илгари тўловлар ҳисобот ойининг 25-кунидан олдин амалга ошириларди.

2025 йилда 8,1 миллион квадрат метр майдонга эга 135 минг хонадон қуриш режалаштирилмоқда.