Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида 10 нафар судьяни интизомий жазога тортишга розилик берилди. Уларнинг барчаси одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани, шунингдек, суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги учун шундай чорага лойиқ, деб топилди.

Розилик берилганларнинг 7 нафари фуқаролик, 2 нафари жиноят ва 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари ҳисобланади.