Маълум қилинишича, мазкур мансабдор С.А. “I.G.A.S. ” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, “B.A.Y.Q.” МЧЖга қарашли АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилган.

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Бухоро вилояти прокуратураси, Департамент, ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ёнида кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.