Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги “2026 йилда расмий саналари нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан дам олиш куни кўчирилган.
Ҳужжатга кўра, беш кунлик иш ҳафтасида фаолият юритувчи ходимлар учун 2026 йил 9 май — шанба кунига тўғри келган дам олиш куни 11 май — душанбага кўчирилади.
Шунга асосан:
- 2026 йил 11 май куни умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари ташкил этилади. Бу кунда 11 май учун белгиланган дарс соатлари ўтилади. Бошланғич синф ўқувчилари эса бундан мустасно ҳисобланади.
- Давлат мактабгача таълим ташкилотларида эса 11 май куни дам олиш куни деб белгиланган.
Маълум қилинишича, нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунлари ички тартиб-қоидалар асосида белгиланади.