Бугунги кунда Ўзбекистондаги 25 та олийгоҳда ўқитиш чет тилида олиб борилади. 2016 йилда улар сони 7 та бўлган. Ўзбекистонлик 60 минг йигит-қиз етакчи хорижий олийгоҳларда таҳсил олмоқда. Бу 2016 йил билан солиштирганда 12 баравар кўп.

Шунга қарамай йиғилишда чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарсиз экани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари 1 минг 400 та мактабда чет тили ўқитиш сифати мутлақо қониқарсиз аҳволда экани, бугунги кунда, таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолаётганини танқид қилди.

Энг кўп бўш ўринлар Қашқадарё (380), Самарқанд (287), Жиззах (1400, Тошкент (120), Сурхондарё (90) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Мактабларда ишлаётган жами 53 минг чет тили ўқитувчисининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил билиш тўғрисидаги сертификатларга эга. Хонобод ва Қувасой шаҳарлари, Зафаробод, Миришкор, Тўрткўл, Шеробод ва Узун туманларида бирорта ўқитувчи сертификат олмаган. Мактаблардаги 11 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг 49 фоизи тестдан ўта олмаган.