Рейд тадбирлари давомида ўзининг томорқа ерларида буғдой сомони пояларини ёқиб юборган 11 нафар фуқарога чора кўрилди.

Қонунбузарлар Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси, “Aтмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4,24-моддалари бузилишига йўл қўйган.

Шу сабабли белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб хабар бермоқда Давлат Экология қўмитаси матбуот хизмати.