Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Жумладан, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонун ташаббускорлиги ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди, дея хабар беради Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.
Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш назарда тутиляпти.
Яъни, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам кунлари қаторига қўшиш белгиланмоқда.
Фракция аъзолари қонун лойиҳаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб, уни қўллаб-қувватлашди.