Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (дипломга илова)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи  киритилиши ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши белгиланди.

Битирувчилар баҳоларинииг ўртача кўрсаткичини электрон платформалар орқали ҳисобланади ҳамда битирувчиларнинг шаҳодатномаси (дипломга илова)да ўз аксини топади.

– таълим ташкилотлари томонидан мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформаларни юритиш ва баҳоларни мазкур платформаларга даврий равишда киритиб бориш;

– битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичларини ҳисоблаш, уларни электрон платформаларда акс эттириш тартиби ҳамда маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Давлат тест марказининг “АВITUR”  махсус электрон дастурига узатиш;

– Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари якунланганидан сўнг таълим ташкилотлари томонидан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали “АВITUR” махсус электрон дастурига киритилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичларини танлов натижасини ҳисоблашда инобатга олинади.

Тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) 2022 йил 10 июнга қадар электрон платформаларни ишга туширади ҳамда таълим ташкилотларида 2022/2023 ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларини электрон платформаларга киритиш ва битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари ҳисоблаб борилишини таьминлайди.

2022 йил 10 июнга қадар тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ўз электрон платформаларини “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилади.