“Дунё” ААнинг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан йўл-транспорт бахтсиз ҳодисаси оқибатида вафот этган юртдошимизнинг дафн маросимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Айтилишича, бу ҳақдаги маълумот келиб тушиши билан дипломатик ваколатхона томонидан Қатарнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда тезкор зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Марҳумнинг оила аъзоларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиб, дафн маросимини ташкил этиш масалалари улар билан яқин ҳамкорликда ташкил этилди.

Минтақада юзага келган мавжуд вазият ҳамда транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар инобатга олинган ҳолда, марҳумнинг жасади оиласининг розилиги билан барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ равишда Қатар давлатида дафн этилди.