Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 11,6 фоиз кўп демакдир.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймати жиҳатидан узум (майизни қўшган ҳолда) энг катта улушга эга - 10,9 фоиз. Ундан кейинги ўринларни помидор – 9,4 фоиз, мош – 9,1 фоиз, гилос – 7,4 фоиз, карам – 7,2 фоиз, пиёз – 5,2 фоиз, шафтоли – 4 фоиз, қовун ва тарвуз – 3,6 фоиз билан эгаллади. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 4,5 фоизни ташкил этди.
Мева-сабзавотларнинг асосий қисми Россия (36,3%), Қозоғистон (24,5%), Хитой (9,8%), Покистон (4,9%), Қирғизистон (4,8%) Афғонистон (3,5%) ва Беларусь (2,5%) каби мамлакатларга экспорт қилинган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ахборот хизмати