Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро шартли харидорга ўзининг «Ласетти» русумли автотранспорт воситасига юкланган, умумий қиймати 97 миллион сўмлик 120 004 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ўтказилган яна бир тадбир давомида «Спарк» русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик 18 062 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттириляпти деб хабар беради Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати.