1961 йил 12 апрелда Юрий Гагарин “Восток” космик кемасида дунёда биринчи бўлиб Ер орбитаси бўйлаб парвозни амалга оширган. 108 минут давом этган парвоз инсониятнинг космосни ўрганиш тарихида янги даврни бошлаб берган. Ушбу воқелик сабаб собиқ Совет иттифоқида 1962 йилдан 12 апрель космонавтика куни сифатида нишонланган.

БМТ Бош ассамблеясининг 2011 йил 7 апрелдаги резолюцияси билан эса мазкур сана Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни сифатида нишонлаб келинмоқда.