Ташкилотнинг очилиш маросимида сўз олганлар маҳаллий аҳолини, қолаверса, ташкилот ходимлари ва жажжи тарбияланувчиларни янги бино билан табриклаб, ушбу муассасадан келгусида жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ажойиб кадрлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Айни вақтга келиб туманда жами 105 та, шундан 30 та давлат, 66 та оилавий нодавлат, 9 та давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 60 фоизга етишига эришилди.
Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири