Олий суд матбуот хизмати шу йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Ш. Ш. 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган бўлиб, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган.

Ушбу жиноят иши жиноят иши Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж.Хожаев раислигида ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига мувофиқ Ш. Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.