Шундан 750 дан ортиғини вилоят, 150 дан зиёдини туман даражасида бажариш ўзлаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида:

4,3 миллион нафар 40 ёшдан ошган фуқаролар кардиологик ва қандли диабет касаллигини эрта босқичда аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказилди.

14 минг нафар имтиёзли тоифадаги беморда юқори технологик амалиётлар бажарилди.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 1500 нафардан зиёд мутахассислари жойларга чиқиб, 50 мингга яқин беморларга тиббий хизмат кўрсатди.

Хориждан 40 минг нафарга яқин беморлар даволаниш учун қабул қилинди.

Йил якунига қадар:

100 турдан ортиқ янги ташхислаш ва даволаш услублари амалиётга татбиқ этилади.

Натижада:

Ҳар бир ҳудудда қўшимча равишда яна 1000 нафаргача беморларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.