Қайд этилишича, Ўзбекистон миллий метрология институти бугунги кунда халқаро ташкилотлар BIPM (халқаро ташкилот),  COOMET (Евро-осиё ташкилоти), APMP (Тинч океан минтақаси ташкилоти), ILAC (Аккредитация бўйича халқаро ташкилот) томонидан тан олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитация қилиш Бутун жаҳон уюшмаси
IAF нинг тўлақонли ва  лабораторияларни аккредитациялаш бўйича халқаро ташкилот ILAC нинг  мухбир аъзоси бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Аккредитация тизимида 64 та халқаро стандарт қабул қилинган бўлса, 32 та малакали мутахассис тайёрланди. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда 82 та асос бўлувчи ҳужжат ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда юртимизда 51 та хусусий сертификатлаштириш идораси ҳамда 268 та синов лаборатория фаолият кўрсатмоқда.   

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хориж бозорларига олиб чиқиш учун шароит яратиш мақсадида 12 та синов лаборатория халқаро даражада аккредитланган.