Kun.uz эълон билан танишиб чиққанини ва номаълум хакер «марказнинг ички тизимларига киргани» ҳамда айрим давлат идоралари маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқини қўлга киритганини даъво қилганини маълум қилди.
Хакер ўз гапларини «исботлаш» мақсадида гўёки 100 нафар ходимга оид маълумотларни — исм-фамилия, лавозим ва ЖШШИР рақамларининг қисман кўринишини эълон қилганини билдирган.
Шу билан бирга, ҳакер ушбу маълумотлардан ташқари янада кўпроқ ва «махфийроқ» маълумотларга эгалигини ҳам иддао қилган.
Бироқ Киберхавфсизлик маркази мазкур хабарларни инкор этди. Расмий маълумотга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида марказ ахборот тизимларига ҳеч қандай рухсатсиз кириш ҳолатлари аниқланмаган. Шунингдек, марказ фаолиятида тарқалган хабарларда тилга олинган турдаги маълумотлар базаси мавжуд эмаслиги қайд этилди.
Эслатилишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳар бир сайт эгаси ёки блогер интернетда ахборот жойлаштиришдан олдин унинг ишончлилигини текшириши шарт. Ёлғон маълумотлар аниқланган тақдирда, улар зудлик билан ўчирилиши лозим.
Мутахассислар аҳолини асоссиз хабарларга ишонмасликка ва фақат расмий манбаларга таянишга чақирмоқда.