Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида “N.N.M.U.” МЧЖга қарашли корхонада ҳисоблагич уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур қонунбузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 901 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.