Жумладан, Россия Федерациясининг «Тех Строй» корхонаси билан имзоланган келишувга мувофиқ, вилоятларда ўтказилган танловларда иштирок этиб, тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган 15 нафар фуқаро Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент-Москва авиарейси орқали ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июнь ойида Россия Федерациясига 267 нафар фуқаро вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.