Шундай бўлса-да, 2021 йил февраль ойидан 2022 йил октябрь ойига қадар 23.004.990 сўм миқдорида алимент ва моддий таъминот пулларини тўламасдан келган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Б.Р.га ЖИБ Оқдарё туман судининг 25.10.2022 йилдаги қарори билан Б.Р.га МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро Б.Р. маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага 25 октябрь куни олиб борилган.

Махсус қабулхона ичида фуқаро Б.Р.нинг руҳий ҳолати ёмонлашиши (тутқаноғи тутиб қолган) натижасида йиқилиб, бош қисми хона ичидаги девор бурчагига урилиб, тан жароҳати олган.

У билан бир хонада сақланаётганлар, шунингдек махсус қабулхона ходимлари унга зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишиб, фуқаро РШТЁИМ Самарқанд филиалига олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Махсус қабулхонага келтирилгандан сўнг ҳам фуқаро хона ичида ўзига-ўзи гапириб, руҳиятида бузилиш бўлгалиги сабабли, Махсус қабулхона бошлиғи хатига асосан вилоят руҳий касалликлар шифохонасига унинг руҳий ҳолатини текшириш учун юборилган.

28.10.2022 йил Ургут тумани “Ҳалқобод” маҳалласида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасида фуқаро вафот этган. 

Айни дамда ҳолат юзасидан  прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.