Маълум қилинишича, директор фуқаро Г.Ш.ни мазкур мактабга инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.