Уларни қўллашдаги турлича талқинларга барҳам бериш учун имтиёзлар аккумулятор ёки қуёш панели жойлашган майдон билан бирга зарур подстанция, бошқарув биноси ва ёрдамчи инфратузилмага ҳам тегишли экани Солиқ кодексида аниқ кўрсатилади.

Тақсимлаш тармоқларида хусусий сектор иштироки ҳам кенгайтирилади. Самарқандда бошланган ёндашувни Жиззах ва Тошкент вилоятларида давом эттириш режалаштирилган. Мақсад – электр йўқотишларини камайтириш ва истеъмолчиларга хизмат сифатини яхшилаш.

“Энг арзон энергия – тежалган энергия”, - деди Президентимиз. Ижтимоий соҳа объектлари ва сув хўжалигидаги насос станцияларини энергия тежамкор технологиялар асосида модернизация қилишга хусусий сармоя жалб этилади. Инвесторлар тежалган энергия ва карбон кредитлар ҳисобидан даромад олиши мумкин бўлади.