Бу ҳақида “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Дилшод Сатторов маълумот берди.

Агентлик ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан 2021 йилнинг ўтган давридаги ўрганишлар натижасида 1024 та корхонадан 153 тасида меъёрий ҳужжатларсиз, стандартлар жорий этилмасдан маҳсулот ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди.

Ўрганилган 391 та озиқ-овқат саноати  корхонасидан 60 тасида, 189 та енгил саноат корхонасидан 58 тасида, 136 та қурилиш маҳсулотлари корхонасидан 23 тасида, 136 та қишлоқ  хўжалиги маҳсулотлари корхонасидан 9 тасида стандартлар жорий этилмагани аниқланди.

Мазкур корхоналарга маҳсулотлар сифатини ошириш ва халқаро стандартларни жорий этишнинг аҳамияти юзасидан тавсия ва амалий кўмак берилди. Корхоналар сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши учун зарурий стандартлар, жумладан, ҳалқаро стандартлар билан таъминланди.