Air Astana авиакомпанияси 17 августдан Олмаотадан тўғридан-тўғри Дубайга рейсларни йўлга қўяди, деб хабар беради миллий авиаташувчи матбуот хизмати.
Парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Компанияда ташқаридан келувчилар учун ҳам, маҳаллий аҳоли учун ҳам БААга кириш тартиблари эслатилди:
- Дубайга учиб келадиган барча йўловчилар COVID-19га топширилган ва қониқарли тест натижалари ҳақида инглиз ёки араб тилидаги маълумотномага эга бўлишлари керак. 12 ёшгача бўлган болалар ва оғир ҳолатдаги ногирон тест топширbшдан озод этилади.
- Йўловчи аэропортга етиб келгач яна бир мfротаба тест топшириши ва унинг жавоби чиқмагунча уйидан чиқмаслиги керак бўлади.
Шунингдек, Air Astana авиакомпанияси БААдан учиб келган йўловчилар 48 соат ичида тест топширишлари ёки уй карантинида бўлишлари кераклигини эслатади.
Эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланишини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон халқаро авиақатновларни тиклаш масалаларини ўрганиб чиқяпти, дейилади Қозоғистоннинг informБюро ахборот манбасида