Мамлакатимизда барча соҳалар каби пульмонология соҳаси ҳам кун сайин такомиллашиб бормоқда.
Сир эмас, ўтган йиллар давомида Фтизиатрия ва пульмонология хизматларининг интеграциялашуви етарли даражада эмаслиги респиратор касалликларга замонавий ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини амалиётга самарали татбиқ этишга имкон бермаётганди. Хусусан, «Фтизиатрия» ва «пульмонология» мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими замон талабларига жавоб бермаслиги натижасида ҳудудий муассасаларда фтизиохирург, фтизиоуролог, фтизиоортопед, фтизиоофтальмолог, фтизиогинеколог, фтизиопедиатр, шунингдек пульмонолог каби малакали мутахассисларга эҳтиёж ошиб бораётган эди.
Айниқса, фтизиатрия муассасалари моддий-техник базаларининг етарли эмаслиги, тиббий жиҳозлар ва техникалар камлиги боис, сил касалига чалинган беморларга ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг иложи бўлмас эди.
Мамлакатимизда ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида збекистон Президентимизниинг 2019 йил 13 февраль ПҚ-4191-сонли қарори эълон қилинганидан кейин Республикамиз аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш ва сил инфекциясидан ҳимоялашнинг аниқ мақсадларга йўналтирилган амалий чора-тадбирларига катта эътибор қаратилиб, сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш, барқарор санитария-эпидемиология ҳолатини сақлаб туриш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.
Қарорда белгилаб берилган муҳим чора тадбирлар қаторида сил ва ўпканинг носпецифик касалликларини профилактика қилиш, ўз вақтида ташхислаш ва даволашга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлашга катта эътибор қаратилди.
2019 — 2021 йилларда сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб,
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари)ни, грантларини ушбу қарорда тасдиқланган ҳаракатли дастурлар ижросига киришилди.
Президент карори ижросини таъминлаш максадида 2019 йил Тошкент Тиббиёт Академияс нинг фтизиатрия кафедраси қошида фтизиатрия ва пульмонология кафедраси ташкил этилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, илк маротаба пульмонология мутахассислиги буйича 3 та магистр ва 1 та клиник ординатор давлат гранти асосида кабул килинди.
Карорга мувофик, барча вилоятларда Республика Ихтисослштирилган Фтизиатрия ва Пульмонология илмий амалий тиббиёт марказининг филиалларида пульмонология бўлимлари ташкил этилиб, юкори малакали мутахассис пульмонологлар ва замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди.
Тошкент тиббиёт академиясида «Фтизиатрия» ва «Пульмонология» мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилади. Ҳозирги кунда пульмонлогия йуналиши буйича кафедрада 5 нафар магистр ва 4 нафар клиник ординатор таҳсил олмоқда.
Гулчеҳра МИРЗАЕВА,
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати