Алмас Раҳматуллаев мусобақанинг кечки босқичида 11 имкониятдан 8 балл тўплаб тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган Магнус Карлсенни мағлуб этди.

"Titled Tuesday" турнири Chess.com сайтида ўтказиладиган машҳур онлайн турнир ҳисобланиб, унда дунёнинг турли бурчакларидан "titled", яъни шахматда энг камида спорт устаси унвонига эга бўлган шахматчилар "блис" форматда рақобатлашади.

Ушбу мусобақада Раҳматуллаев совринли ўринларга кира олмаган бўлсада бир қанча кучли шахматчиларни мағлубиятга учратгани билан эътиборга молик ўйин кўрсатди.