Ер қонун бузулиш ҳолатларини аниқлаш ва чора кўриш йўналишида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ер ва кадастр назоратчилари томонидан ўтган 2021 йил ҳамда жорий йилнинг 1 мартига қадар қуйидагилар амалга оширилди.
Ер назоратини амалга ошириш бўйича олиб борилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида жами 19 162 та ҳолатда 3 866 гектар (шундан 2022 йил 1 мартгача 2 269 та 1 324 гектар) ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш юзасидан ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Шундан, кадастр идоралари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 9 682 та ҳолатда 1 699 гектар (2022 йилда 653 та 369 гектар) ёки 51 фоиз ер қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Ихтиёрий равишда бартараф этилмаган 9 480 та 2 166 гектар ўзбошимчалик билан егалланган ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга 7 049 та ҳолатда 842 гектар (2022 йилда 438 та 39,7 гектар) даъво аризалар киритилди. Шундан, 1 940 та (286,7 гектар) даъво аъризалар судлар томонидан қаноатлантирилиб, мажбурий ижрога қаратилди.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 1 111 та (2022 йилда 104 та) материаллар ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига киритилди. Ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва кўриб чиқиш бўйича берилган ваколатлардан самарали фойдаланиб, 35 581 та (2022 йилда 5 481 та) ҳуқуқбузарликлар аниқланди ва маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
29 982 та ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилди. 58 нафар мансабдор шахслар (фермерлар) томонидан суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилмаганлиги ёки ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этмаслик ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилди.
Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупсия ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “Э-ер назорат” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий етилиб, 4 422 та аниқланган ҳуқуқбузарликлар ахборот тизимига киритилди.