Tribuna.uz сайти хабарида айтилишича, “Боруссия” Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг истиқболли деб топилган.
Бу рўйхатда иккинчи ўринни “Барселона” ярим ҳимоячиси Педри, учинчи ўринни эса унинг клубдоши Анссумане Фати эгаллаган.
Топ-10таликдан Ҳарви Эллиот (“Ливерпуль”), Жамол Мусиала (“Бавария”), Гави (“Барселона”), Фабио Карвалю (“Фулҳэм”), Андрик (“Палмейрас”), Флориан Вирц (“Байер”), Райан Гравенберх (“Аякс”) ҳам жой олган.