Қўрғонтепа тумани, "Жомий" МФЙда фаолият юритиб келаётган "Ф. З." МЧЖ томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу МЧЖга қарашли "Тўйхона"даги нон ишлаб чиқариш корхонасининг электр қурилмалари электр ўлчов приборларидан ташқари электр тармоғига уланиб, 387 минг кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги ва бу билан таъминот корхонасига 174,1 млн сўм миқдорда зарар келтирганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ҳозирги кунда 1 минг 900 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.
Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.