Хатирчи туманидаги 31-мактаб директори Мақсуд Эштурдиев олган 10 млн сўм мукофот пулига мактаб учун газета ва журналларга обуна бўлди, китоб ва спорт жиҳозлари сотиб олди. Шунингдек, директор ОТМга кирган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчиларини ҳам рағбатлантирганди.
Навоий шаҳридаги 12-давлат ихтисослашган умумтаълим мактабнинг директори Одилжон Бобоқулов эса мазкур мукофот пулини тўлиғича мактабнинг собиқ директори, марҳум Азамат Азимов оиласига туҳфа қилди. Марҳум директорлиги даврида мазкур мактаб кўпгина йўналишлар бўйича вилоят ва республика миқёсида юқори кўрсаткичларга эришган эди.
Ҳар иккала директорнинг қилган иши ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлди.
Маълумот учун, вилоятда 106 нафар директор 10 млн сўмдан мукофот олган.