Дастлабки босқичда бундай зоналар:

— Юнусобод туманидаги 5-сонли мактаб;

— Шайхонтоҳур туманидаги 42-сонли мактаб олдида ташкил этилди.

Мазкур ҳудудларда транспорт воситаларининг қисқа муддатга тартибли тўхташи учун тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилди.

Ушбу ечим, аввало, мактабга келаётган ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, болаларнинг автомобилдан бевосита қатнов қисмига тушиб қолишининг олдини олиш, мактаблар олдида тартибсиз тўхташларни камайтириш ҳамда эрталабки ва дарс тугайдиган вақтдаги транспорт ҳаракатини тартибга солишга хизмат қилади.

Шунингдек, махсус зоналар ота-оналарга фарзандларини хавфсиз ва белгиланган жойда тушириш ёки олиб кетиш, пиёдалар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халал бермаслик имконини яратади.

Айни пайтда пойтахтнинг бошқа мактаблари олдида ҳам шу каби тўхташ зоналарини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.