2025 йил 20 июлдан эътиборан, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қўлланиши учун:

  • поездда, автомобилда ёки пиёда равишда кириб келаётган шахслар хорижий давлатда 2 кундан,
  • самолётда қайтаётган йўловчилар эса хорижий давлатда 3 кундан кам муддат бўлмаслиги талаб этилади.
Акс ҳолда, ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.
Божхона қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз!” – дейилади қўмита матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг эслатмасида.