Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида жаҳон интернет тармоғида ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Wiki-cтипендия марафони йўлга қўйилди.
Марафон 2022 йилнинг 20 май куни соат 00:00 (GMT+5) дан 20 декабрь 00:00 (GMT+5) га қадар давом этади. Унда энг фаол қатнашган иштирокчилар қуйида кўрсатилган қийматдаги бир марталик стипендия билан тақдирланади:
50 000 000 сўм;
40 000 000 сўм;
30 000 000 сўм;
кучли бешталик 20 000 000 сўм;
кучли ўнталик 10 000 000 сўм.