Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Футбол федерацияси, Туризм ва спортни ривожлантириш бош бошқармаси билан биргаликда спортнинг мини футбол тури бўйича вояга етмаганлар орасида  9-12 ёш оралиғида “Футболимиз келажаги” ҳамда 13-14 ёш оралиғида “Маҳаллада футбол” мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад юртимизда футболни янада ривожлантириш, маҳаллалардаги болалар ва вояга етмаганлар орасида оммалаштириш орқали уларни жисмоний соғлом этиб тарбиялаш, маҳалла ёшларини спортга кенг жалб қилган ҳолда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, иқтидорли ёшларни аниқлашдан иборат.

Маҳаллалардаги болалар иштирокида ташкил этилган “Футболимиз келажаги” “Маҳаллада футбол” мусобақаларининг маҳаллалараро, шаҳар ва туман босқичларида жами 2000 дан ортиқ вояга етмаган ёшлар иштироки таъминланди.

Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида минтақавий босқичларда ғолиб бўлган 2 ёш тоифаси бўйича 7 та шаҳар ва туманлардан 8 та жамоа беллашди.

Қизиқарли ва кескин вазиятларга бой бўлиб ўтган мусоабақа якунларига кўра

-  9-12 ёш оралиғида вояга етмаган ёшлар орасида 1-ўринни Нукус шаҳар “Жипек жолы” МФЙ, 2-ўринни Қўнғирот тумани “Қоңырат” МФЙ, 3-ўринни Қораўзак тумани “Атамǝкан” МФЙ жамолари эгаллаган бўлса;

-  13-14 ёш оралиғида 1-ўринни Нукус шаҳар “Шығыс” МФЙ, 2-ўринни Шуманай тумани “Мамый” ОФЙ, 3-ўринни Кегейли тумани “Абат мǝкан” МФЙ жамоалари эгаллади.

Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби ва совриндорларга ташкил этувчилар томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.