«ИИВга келиб тушган барча мурожаатлар электрон тартибда рўйхатга олинади. Мурожаатларга кўриб чиқишда қонунчиликка мувофиқ 15 кун, текшириш талаб этилса, бир ой, алоҳида материалларни ўрганиш талаб этилса, 60 кун давомида ўрганилиб, жавоб хатлари тақдим этилади.
Тўлиқ жавоб берилмаган ёки оралиқ жавоб берилган мурожаатлар кўриб чиқилган деб ҳисобланмайди ва бундай мурожаатлар ИИВда назоратдан олинмайди. Яъни якуний тўхтамга келиб, жавоб берилмагунга қадар назоратда бўлади.
Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан сезиларли камайган. 2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналари орқали ички ишлар органларига 100 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган».