Бугунги кунда республикамиздаги кўплаб маҳаллалар “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида мева-сабзавот етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштирилмоқда.

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 2020 йилнинг ўзида юртимиздаги:

1 254 та маҳалла сабзавотчиликка;

359 та маҳалла картошкачиликка;

86 та маҳалла полизчиликка;

 746 та маҳалла мева-боғдорчиликка;

132 та маҳалла лимончиликка;

 443 та маҳалла чорвачиликка;

 134 та паррандачиликка;

 44 та маҳалла асаларичиликка ҳамда  4 та маҳалла қуёнчиликка ихтисослаштирилди.