Қарорга кўра:
2021-2025 йилларда марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари Дастурда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи этиб белгиланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларнинг бош режаси асосида Дастурда янгидан қурилиши белгиланган объектлар учун ер участкалари белгиланган тартибда ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурда назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари кўрсаткичларини ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2021-2025 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда инобатга олиши белгиланган.