«Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали — data.gov.uz да жами 11 мингга яқин маълумотлар тўплами 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.
2021 йил 1 августга қадар очиқ маълумотлар порталининг янги версиясини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Ўтган давр мобайнида очиқ маълумотлар соҳасида етакчи халқаро экспертлар иштирокида «Open Data Tashkent 2019» очиқ маълумотлар бўйича халқаро конференция, «Open Data Week Uzbekistan 2019» очиқ маълумотлар ҳафталиги, «Open Data Day Tashkent 2020» семинари, «Open Data Uzbekistan Workshop Agenda» онлайн-тадбири, «Дунё ва Ўзбекистонда COVID-19 пандемиясининг тарқалиши даврида очиқ маълумотлар асосида ечимлар» мавзуларида конференция ва бошқа тадбирлар ўтказилди».