Айни пайтда Moon Mark олти нафар юқори синф ўқувчиларидан иборат бўлган жамоалардан буюртмалар қабул қилмоқда. Ҳар бир жамоа зиммасига ўзининг Ой ровери лойиҳасини яратиш вазифаси қўйилган. Ғолиб 1000 АҚШ доллари миқдоридаги совринга эга бўлади. Бу маблағ хайрия мақсадларига йўналтирилади, барпо этилган роверлар эса, Ойга жўнатилади. Барча компонентлар Moon Mark томонидан танлаб олинган ва улар –173 до +126 °C. даражагача бўлган Ой иқлими шароитига бардош беради. Уларнинг оғирлиги беш килограмдан ошмайди ва комьпютерлар ёрдамида Ердан туриб бошқарилади.
Ҳар бир жамоа Moon Mark қўйган талабларга амал қилган ҳолда, яъни ровери Ой шароитида тез суръатда ҳаракат қилиши инобатга олинган ўз ечимини ҳам тақдим этиши мумкин. Пойгани ўтказишга Ердан телескоп орқали яхши кўриниб турадиган улкан Валлис Шретери тоғ ёриқлари жойлашган ҳудуд танланган.
Буюртмалар 22 майгақадар қабул қилинади.
Рауф Нуруллаев