“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан 2021 йилнинг 12 ойида 235 та (2020 йилнинг шу даврида 89 та (+146)) текширувлар амалга оширилган.

Текширувлар жараёнида темир йўл соҳасида юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича темир йўлдан фойдаланиш қоидалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги юзасидан жами 13 191 та (2020 йил 7 878 та (+5 313)) камчилик аниқланган бўлиб, шундан хавфсизликка таҳдид солувчи камчиликлар 4520 тани (2020 йил 3020 та (+1 500)) ташкил этади.

Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига тақиқловчи чораларни белгиловчи кўрсатмалар берилган.

2021 йилнинг 12 ойи давомида жами 1 279 та (2020 йил 945 та (+334)) темир йўллари, 132 та (2020 йил 89 та (+43)) локомотив, 637 та (2020 йил 485 та (+152)) юк ва йўловчи вагонлари носозлиги ёки фойдаланиш муддати ўтганлиги аниқланиб, фойдаланишдан тўхтатилган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 12 ойи давомида ўтказилган текширувларда тадбиркорлик субъектларида темир йўлларда ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия мавжудлиги (278-сон ВМҚга мувофиқ) текширилган, натижада 29 та тадбиркорлик субъектида лицензия мавжуд эмаслиги аниқланган.

2021 йилнинг 12 ойи давомида Инспекция томонидан тақдим этилган кўрсатмалардаги жами 4520 та камчиликдан 4310 таси тўлиқ бартараф этилиши таъминланган.

Инспекция томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан корхона ва ташкилотларнинг шохобча темир йўлларида (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖдан ташқари) қуйидаги ўзгариш ва ижобий натижаларга эришилган:

54,3 км темир йўл капитал таъмирланган;

237 комплект стрелкали ўтказгичлар алмаштирилган;

816 дона вагон капитал таъмирланган;

296 дона янги вагон харид қилинган;

92 дона локомотив капитал таъмирланган;

9 дона локомотив харид қилинган;

132 825 дона шпал ва 113,9 км рельс алмаштирилган.

Инспекция кўрсатмаси билан темир йўл транспортида ҳаракт хавфсизлиги билан боғлиқ ходимларнинг малакаси мунтазам равишда ошириб келинмоқда.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 12 ойи давомида 146 нафар ходимни билимлари қайта синовдан ўтказилиши учун навбатдан ташқари аттестацияга юбориш бўйича кўрсатма берилган.

Инспекция томонидан 2021 йилнинг 12 ойи давомида темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган 4903 та комплекс профилактика чора-тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 5 355 та (2020 йилнинг шу даврида 3910 та(+1445)) профилактика тадбирлари ўтказилган.

Профилактика тадбирларида жами 30256 нафар (2020 йил 20720 нафар (+9536)) темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ раҳбарлар, муҳандислар, ишчи ходимлар иштирок этган ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш бўйича 2021 йилнинг 12 ойи давомида Инспекция томонидан жами 6 та темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган бўлиб, амалда 11 та (2020 йилнинг шу даврида 5 та (+6)) темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган.